Нигоҳ

Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳйи мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир. Али Имрон 104 Оят

Новости 26.05.12

Опубликовано 26.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара. Добавить комментарий


Ваша оценка:

“Ҳақ динга гувоҳлик берган китоб” (М.Бекжон)

Опубликовано 26.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара, мавъиза. Добавить комментарий


Ваша оценка:

Евгений Дьяконов. Zona.uz (Вшивая интеллигенция)

Опубликовано 26.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара. Добавить комментарий


Ваша оценка:

Ўзбек режимининг жазо масканлари

Опубликовано 25.05.2012 автором tayanch
Posted in: Uncategorized. Добавить комментарий


Ваша оценка:

“Ижтимоий фикр”: Национальное самосознание узбекистанцев… каково оно?

Опубликовано 24.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара. Добавить комментарий

Центр изучения общественного мнения “Ижтимоий фикр” провел социологический опрос среди населения республики на тему ” Национальное самосознание узбекистанцев “.

Результаты социологического исследования показали, что для большинства жителей республики понятие “национальность” отождествляется с принадлежностью человека к конкретному народу. Вторым же по значимости признаком национальности выступает общность людей, имеющих единую территорию, государство, язык, культурную самобытность. Наиболее значимым признаком для узбекистанцев продолжает выступать осознание человеком своих исторических корней, а также внутреннее ощущение принадлежности к той или иной нации.

Абсолютное большинство (более 90%) опрошенных высказали мнение, что знают историю и культуру края, в котором родились и выросли. Важным аспектом в развитии национального самосознания представляются взгляды жителей республики на положение и место Узбекистана в мире, как независимого государства. Так, абсолютное большинство респондентов рассматривает Узбекистан как государство с богатым историко-культурным, литературно-духовным и научным наследием (около 91 %). Примечательно, что истинными патриотами своей Родины считают себя подавляющее большинство молодых людей в возрасте 18-30 лет. Продолжить чтение

Ваша оценка:

“Озод Ўзбекистон дўстлари” ташаббусчилари

Опубликовано 24.05.2012 автором tayanch
Posted in: Инсон ҳуқуқлари, Мунозара, мавъиза. Добавить комментарий

Ваша оценка:

“Ғарбнинг ўйинига тушиб қолмаслик керак” (А.Йўляхши)

Опубликовано 24.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара, Савол Жавоб. Добавить комментарий

Ваша оценка:

Каримов ҳақидаги “Дявол-2″ ва “Иуда-2″ китоблари интернетда пайдо бўлди

Опубликовано 23.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара. Добавить комментарий


Аввалроқ Ўзбекистон Президенти И.Каримов ва оиласи “жиноятларини фош этувчи” “Дявол-2″ (Шайтон-2) ва “Иуда-2″ (Мунофиқ-2) номли китоблар Тожикистонда тарқалаётганини хабар қилган эдик. Энди ушбу китобларни интернет орқали ўқиш имкони ҳам пайдо бўлди.

Китоб муқовасида муаллиф номи келтирилмаган. Лекин китобдаги маълумотларнинг “Эрк” мухолифат партияси, Ўзбекистон Халқ ҳаракати ва шу ҳаракат раҳбари, шоир Муҳаммад Солиҳга оид Интернет саҳифаларидан кўчириб олингани айтилган.

Китобнинг қанча тиражда чоп этилгани ва Тожикистонда қанчаси тарқатилгани ҳозирча номаълум.

- Ҳар бири 100 саҳифадан иборат китобда Ўзбекистон раҳбари Каримов агрессор ва қаттол мустабид сифатида тилга олинади. У ва оиласи жиноятлари ҳақида сўз боради. Китобда Саддам Ҳусайн, Қаддафий, Чаушеску каби диктаторлар қаторида Каримов сурати ҳам келтирилган. Китобдаги маълумотлар Эрк партияси ва Муҳаммад Солиҳга оид сайтлардан олингани айтилган.

Муҳаммад Солиҳ Озодлик билан суҳбатда: “Балки бизга хайрихоҳ бўлган одамлар тарафидан чиқарилган бўлиши мумкин. Каримовга қарши мухолиф фикрда бўлганлар фақат биз эмас ва фақат Ўзбекистонда ҳам эмас. Каримов бир диктатор сифатида бутун Марказий Осиё халқлари учун ҳам севилмаган бир шахсга айланган”, деди.

Мазкур китобларнинг электрон версиясини ушбу саҳифадан юклаб олишингиз мумкин: http://iuda-2.com/cat/books/

Ваша оценка:

Муҳаммад Солиҳ: “Бу китобларни тарафдорларимиз нашр этишган”

Опубликовано 23.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара. Добавить комментарий


Тожикистонда аҳоли орасида Президент Ислом Каримовни танқид қилувчи мақолалар мажмудан иборат “Иуда-2″ ва “Дявол-2″ номли икки китоб тарқалмоқда.Ушбу китобларда жаноб Каримов ҳақида ахборот воситалари, халқаро ташкилотлар ва Викиликсда нашр этилган кескин танқидий мақолалар ўрин олган.
Уларда Ўзбекистон президенти ўзбек ва тожик миллатларига хиёнат қилишда айбланади.
Китобларда уларнинг ношири ва тиражи ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Аммо ҳар иккала китоб муқовасида: “Бу мажмуа “Эрк” партияси аъзоларининг халқаро ахборот воситаларида чиққан хабарлари асосида “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” раҳбари Муҳаммад Солиҳ дастури билан чопга тайёрланган,” деб ёзилган.
“Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” раиси Муҳаммад Солиҳ Би-би-си билан суҳбатда ушбу китоблар нашрига унинг тўғридан-тўғри алоқаси йўқлигини айтди. Продолжить чтение

Ваша оценка:

Евгений Дьяконов. Zona.uz (Герой без рода и племени)

Опубликовано 23.05.2012 автором tayanch
Posted in: Баёнот, Инсон ҳуқуқлари, Мунозара, сиёсат. Добавить комментарий

Ваша оценка:

Қирғизистонлик ўзбек муҳожири билан суҳбат

Опубликовано 23.05.2012 автором tayanch
Posted in: Инсон ҳуқуқлари, Мунозара, Савол Жавоб, тарих. Добавить комментарий

Ваша оценка:

Нутфадан бўлган жаллодга муносабатим

Опубликовано 22.05.2012 автором tayanch
Posted in: шеърият. Добавить комментарий

Ўлимдан қўрқитма мени, эй жаллод,
Ўлим сўқмоғида юрганларданман.
Ожизу нотавон бандасан, билгил,
Сенга куфр ҳукмин, берганларданман!

Мени йўлим аниқ, мақсад аёндир,
Адолат шиорим, ғоям Исломдир,
Сендан қўрқишлигим менга ҳаромдир,
Дўқ пўписанги кўп, кўрганларданман.

Ҳақ учун курашиб, ўлмак, ўлиммас,
Дунёда бирор кас бормикан, ўлмас?,
Азалда битилган, лекин аниқмас,
Тақдирга тан бериб, турганларданман.

Ваша оценка:

Тожикистонда Каримов ҳақида “Шайтон-2″ ва “Мунофиқ-2″ номли китоблар пайдо бўлди

Опубликовано 22.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара. Добавить комментарий

Тожикистонда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва оиласи “жиноятларини фош этувчи” “Дявол-2″ (Шайтон-2) ва “Иуда-2″ (Мунофиқ-2) номли китоблар тарқалмоқда.Бу ҳақда мазкур китобларни ўзи кўрган Озодликнинг Душанбедаги мухбири Барот Юсуфий маълум қилди:

- Қаерда нашр этилгани номаълум бўлган ушбу китоблар Тожикистонда ноқонуний тарзда одамларга тарқатилмоқда, дейди тожикистонлик журналист Юсуфий.

Китоб муқовасида муаллиф номи келтирилмаган. Лекин китобдаги маълумотларнинг “Эрк” мухолифат партияси, Ўзбекистон Халқ ҳаракати ва шу ҳаракат раҳбари, шоир Муҳаммад Солиҳга оид Интернет саҳифаларидан кўчириб олингани айтилган.

Китобнинг қанча тиражда чоп этилгани ва Тожикистонда қанчаси тарқатилгани ҳозирча номаълум.

- Ҳар бири 100 саҳифадан иборат китобда Ўзбекистон раҳбари Каримов агрессор ва қаттол мустабид сифатида тилга олинади. У ва оиласи жиноятлари ҳақида сўз боради. Китобда Саддам Ҳусайн, Қаддафий, Чаушеску каби диктаторлар қаторида Каримов сурати ҳам келтирилган. Китобдаги маълумотлар Эрк партияси ва Муҳаммад Солиҳга оид сайтлардан олингани айтилган, дейди журналист Барот Юсуфий.

Муҳаммад Солиҳнинг ўзи Озодлик билан суҳбатда бундай китоб чоп этилганидан бехабар эканини айтди. Продолжить чтение

Ваша оценка:

Ёнғоқдан қуруқ қолманг, Ислом Абдуғаниевич!

Опубликовано 22.05.2012 автором tayanch
Posted in: Баёнот, Мунозара. Добавить комментарий

Йигирма йилдан ортдики, Ўзбекистонда диктатор Ислом Каримовнинг ҳукмронлиги ўрнатилган ва мамлакат аҳли кун сайин, қадамма қадам ижтимоий ва иқтисодиқ инқироз ботқоғига ботиб бормоқда.Аҳволни ўнглаш мумкинми ва бу ҳақида ҳукумат бош қотираяптими? Албатта йўқ! Расмий Тошкент призмасидан қарайдиган бўлсак, ҳукумат учун аҳволнинг ўнгланилиши, бу Ўзбекистондаги ночор аҳвол ҳақида гапирмаслик, фақат ва фақат диктаторни мақтаб кун ўтказиш, у кишининг оқил ва доно сиёсатлари сабаб мамлакат ривожланиб бораётганини таъкидлаш лозим. Шунда Ислом Абдуғаниевич жаноблари элдан ҳам, мухолифатдан ҳам рози бўларди. Бироқ эл шу оғир аҳволидан рози бўлиб қўярмикан? Асло йўқ! Аммо эл мамлакатдаги ноқонуний ҳукуматга қарши бирор сўз айтишни ҳам ўзига эп кўрмайди. Керак бўлса мардикорлик қилади, керак бўлса қизларини фаҳш бозорига чиқаради, аммо Ислом Карим ҳукмронлигига қарши туриш нарироқда турсин, бир оғиз сўз ҳам айта олмайди. Ўзбек халқини ўзини президент атайдиган зот Ислом Каримов қўй оғзидан чўп олмаган халқ дея эркалайди. Халқ эса шундан шод, шундан хуррам!
Продолжить чтение

Ваша оценка:

Иқтисод янгиликлари

Опубликовано 22.05.2012 автором tayanch
Posted in: Инсон ҳуқуқлари, Мунозара, сиёсат. Добавить комментарий

Ваша оценка:

Новости 22.05.2012

Опубликовано 22.05.2012 автором tayanch
Posted in: Инсон ҳуқуқлари, Мунозара, сиёсат. Добавить комментарий

Ваша оценка:

Туҳматларга раддия

Опубликовано 21.05.2012 автором tayanch
Posted in: Инсон ҳуқуқлари, Мунозара, сиёсат. Добавить комментарий


Ваша оценка:

Швеция: Обидхон Назаровга суиқасдда гумонланиб қўлга олинган ўзбекистонликларнинг номи ошкор этилди

Опубликовано 21.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара, Таҳлил. Добавить комментарий

Ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровга суиқасднинг текшируви доирасида гумонланиб ҳибсга олинган эркак ва аёлнинг номи ошкор бўлди – булар Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминова.
Uznews.net нашри Skanskan.se газетасига ишорат билан хабар беришича, қўлга олинганлар эр-хотин бўлиб, иккови ҳам 1981 йилда туғилган, Швецияга Ўзбекистондан келишган, 2011 йилдан бери Малмё шаҳрида истиқомат қиладилар.
Аминова – Малмё университетининг талабаси, унинг эри нима билан шуғуллангани ҳақида Остерсунд полицияси маълумот бермаган. Полицияга кўра, ҳибсга олинган аёл имомга ўқ отган одамни танийди, шунинг учун ҳам буюртмачининг номини билиб олишга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги энг танилган уламоларидан бири саналган Обидхон қори Назаров 2006 йилда Швецияда сиёсий бошпана олган. 2012 йил 22 февраль куни Швециянинг шимолида унинг жонига суиқасд қилганлар. Номаълум кимса Назаровга қарата уч маротаба ўқ узиб яширинган. Имомнинг аҳволи оғир, уч ойдан бери беҳуш ётмоқда.
Полиция ва прокуратура агар 1 июнгача Пўлатов ва Аминованинг айбини исботловчи жиддий далилларни тақдим эта олмаса, улар озодликка чиқадилар.

Ваша оценка:

Ўзбекистонда аҳоли йилига қанча гўшт ейди?

Опубликовано 21.05.2012 автором tayanch
Posted in: Инсон ҳуқуқлари, Мунозара. Добавить комментарий


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг яқинда эълон қилган ҳисоботидан аён бўлишича, Ўзбекистонда одамлар йилига ўртача 25.8 кг гўшт истеъмол қилишаркан.
Бу – дунё ва Марказий Осиё давлатлари бўйича энг қуйи кўрсаткичлардан биридир.Бу – дунё ва Марказий Осиё давлатлари бўйича энг қуйи кўрсаткичлардан биридир.Рўйхатда МДҲ ва минтақа давлатлари орасида энг юқори ўринни Қозоғистон эгаллаган.
Аён бўлишича, Қозоғистонда одамлар йилига ўртача 70 килога яқин гўшт ейишаркан.
Шунча табиий бойликлар устида ўтирган Россияда бу кўрсаткич 60 килодан сал ортиқроқни ташкил этаркан, холос.
Осиёдаги иқтисоди жадаллик билан ривожланаётгани айтилувчи Ҳиндистон эса, рўйхатда энг қуйи ўринни эгаллаган.
Бу ерда киши бошига йилига истеъмол этилаётган ўртача гўшт миқдори бор-йўғи 3.2 килони ташкил этади.
Аҳолиси энг кўп гўшт ейувчи давлат эса, Люксембург(136.5кг) бўлиб чиқибди.
Ўзбекистон ва гўшт муаммоси… Продолжить чтение

Ваша оценка:

‘Марказий Осиёдаги юқори лавозимли амалдорлар наркобизнесга алоқадорлар’

Опубликовано 21.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара, Таҳлил. Добавить комментарий


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ана шундай хулосага келган.
БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ҳисоботига кўра, ҳар йили Афғонистонда тайёрланган 90 тоннача героин Марказий Осиё республикалари орқали олиб ўтилади.
Масалан, 2010 йил мисолида олганда, бангивор моддаларнинг фақат 3 фоизи ушлаб қолинган.
Шу боис ташкилот ё минтақа мамлакатлари раҳбарлари наркобизнесга алоқадор ва ё пора бериб ўтиб кетаётган гиёҳванд моддаларга кўз юмишмоқда, деб ҳисоблайди.
100 саҳифадан иборат БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси янги ҳисоботи “Гиёҳванд моддаларнинг Шимолий Афғонистон ва Марказий Осиё орқали оқими: Таҳдидни баҳолаш ” деб номланади.
Ҳисобот асосан Афғонистонда қанча гиёҳванд модда етиштирилаяптию, қанчаси Марказий Осиё мамлакатлари орқали дунёга тарқалаётганини таҳлил қилади.
Халқаро ҳамжамият минтақа мамлакатларига мутахассисларини махсус тайёргарликдан ўтказиш, уларга ноқонуний гиёҳванд моддаларни тутиш ишларида бераётган ёрдамларини ошираётганига қарамасдан, бу мамлакатлар ҳудудларида Афғонистондан бораётган наркотиклар тобора кам қўлга олинаётгани айтилади.
БМТ агентлиги тахмин қилишича, 2010 йилда Афғонистондан 380 тонна атрофида героин етиштирилган ва шунинг 90 тонначаси Марказий Осиё орқали Россия томонга йўл олган. Продолжить чтение

Ваша оценка:

Имомлик қисматим

Опубликовано 20.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара, мавъиза, тарих. Добавить комментарий


Ваша оценка:

Евгений Дьяконов. (Вместо предисловия)и(Черная метка)

Опубликовано 20.05.2012 автором tayanch
Posted in: Баёнот, Мунозара, сиёсат. Добавить комментарий


Ваша оценка:

НАТО Бош котиби: Афғонистон хавфсизлиги Покистонга ҳам боғлиқ

Опубликовано 20.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара, сиёсат. Добавить комментарий


Андерс Фог Расмуссен Афғонистондаги хавфсизлик масаласини АҚШнинг Чикаго шаҳридаги НАТО саммитида иштирок этадиган Покистон Президенти Осиф Али Зардорий билан муҳокама қилишини билдирди.

- Эктремистларнинг хавфсиз бошпана топиши, албатта, бу муаммо Покистон билан боғлиқ. Биз бу муаммони Покистон иштирокисиз Афғонистонда ҳал эта олмаймиз. Биз бу муаммоларни ҳал қилишимиз лозим.

Биз саммитга Покистон Президенти Осиф Али Зардорийни таклиф қилганмиз. Мен у билан учрашиб шу масалада аниқ таклифлар бермоқчиман, – деди НАТО саммити арафасида Чикагода сўзлаган Расмуссен.

НАТО матбуот вакилига кўра, Андерс Фог Расмуссен ва Зардорий ўртасида шанба куни тушдан кейинга белгиланган учрашув “кун тартиби сабаблари”га кўра бекор қилинган.

Покистон Президенти Осиф Али Зардорий ва Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг НАТО саммитида иштирок этиши режаланган.

АҚШ Президенти Барак Обама Ҳамид Карзай билан юзма-юз сўзлашув олиб бориши кутилмоқда.

Бироқ АҚШ раҳбарининг Зардорий билан учрашиши режаланмаган.

Ўтган йил ноябрида АҚШ учқичи Афғонистон чегараси яқинида амалга оширган ҳужум оқибатида 24 нафар Покистон ҳарбийси нобуд бўлганидан сўнг Покистон ҳукумати Афғонистондаги халқаро кучларга зарур бўлган юкларнинг мамлакат ҳудуди орқали ташилишини тўхтатиб қўйди.

Ўз навбатида бу Вашингтон билан Исломобод расмийлари ўртасидаги муносабатлар таранглашишига сабаб бўлди.

НАТО саммити арафасида сўзлаган Андерс Фог Расмуссен Толибон ҳаракати билан ҳам музокаралар олиб борилиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

- Биз Толибон раҳбарлари муаммога ечим топиш учун музокараларга тайёр эканини билмаймиз. Балки улар тайёр эмасди, буни билмайман. Менимча, маълум шартлар асосида бунга ҳаракат қилиб кўришимиз мумкин.

Биринчидан, ярашиш жараёнига афғонларнинг ўзи етакчилик қилиши лозим. Бу жараённи Афғонистон ҳукумати бошқариши керак.

Иккинчидан, ярашиш жараёнида иштирок этаётган гуруҳлар ва шахслар Афғонистон консттитуциясига риоя қилиши, инсон ҳуқуқлари, жумладан, аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиши лозим.

Учинчидан, улар террорчи гуруҳлар билан ўз алоқаларини тўхтатиши шарт, – деди Андерс Фог Расмуссен.
НАТОнинг Чикаго шаҳридаги саммити 20-21 май кунлари бўлиб ўтиши режаланган.

Ваша оценка:

“Ватангадо” фильмига муносабат. М.Абутов

Опубликовано 17.05.2012 автором tayanch
Posted in: Инсон ҳуқуқлари, Мунозара, сиёсат. Добавить комментарий


Ваша оценка:

НАТО заманивает государства Средней Азии

Опубликовано 17.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара, сиёсат. Добавить комментарий

Ваша оценка:

Обид қорига суиқасд: Швед полицияси 2 шахсни қўлга олди

Опубликовано 17.05.2012 автором tayanch
Posted in: Инсон ҳуқуқлари, Мунозара. Добавить комментарий

Швед матбуотига кўра, ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаров ҳаётига суиқасд қилишга алоқадорликда гумонланиб, ёшлари ўттизларда бўлган икки шахс қўлга олинган.
Швеция шимолида нашр этилувчи Östersund Posten газетасининг хабар беришича, асли ўзбекистонлик бўлган мазкур икки шахс кеча Швеция жанубида қўлга олинган.Бу ҳақда журналистларга маълум қилган тергов раҳбари Кристер Петтерссон қўлга олинган шахсларнинг суиқасдга алоқадорлиги юзасидан “ҳақиқатга яқин сабаблар ва гумонлар” мавжудлини айтган.
Ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаров 22 феврал куни пешин намозига чиқаётган пайти, ўз уйи йўлагида яқин масофадан отиб кетилганди.
Тошкент режимининг ашаддий танқидчиларидан бўлган 54 ёшли имом 2006 йилдан буён Швецияда яшаб келаётганди. Продолжить чтение

Ваша оценка:

13 Май яна такрорланиши мумкин (А.Йўляхши)

Опубликовано 15.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара, Таҳлил, сиёсат. Добавить комментарий


Ваша оценка:

ЎХҲга ҳуружлар ботиллиги фош бўлди: Е.Урлаева М.Солиҳни айбламаслигини айтиб чиқди.

Опубликовано 15.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара, Савол Жавоб. Добавить комментарий

Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Елена Урлаева қирқ кунлик муолажа ортидан Тошкентдаги руҳий касалхонадан чиқарилган. У 5 апрелда ўз оила аъзолари томонидан касалхонага ётқизилганди. Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан бўлган Елена Урлаева 2001 ва 2005 йилларда ҳам руҳий касалхонага мажбуран ётқизилган ва ўзига қарши куч билан психотроп моддалар берилганини даъво қилганди.У жорий йил руҳий шифохонага қабул қилинишидан аввал Туркияга сафар қилиб, Ўзбекистон мухолифати раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан учрашган. Урлаева хоним Би-би-си билан суҳбатда ана шу сафар, Исломни қандай қабул қилгани, руҳий ўзгаришлар, муолажаси ва махсус хизматлар билан учрашуви ҳақида сўзлаб берди.

Урлаева: Биласизми, март ойларида мен қаттиқ асабий стрессни сеза бошлагандим. Асабларим жуда чарчаганди. Чунки махсус хизматлар ва милиция деярли ҳар куни менинг хонадонимга бостириб кирарди, чунки мен ўз уйимда фуқароларни, мусулмонларни қабул қилардим. Мана шу воқеалар менинг руҳий соғлигимга таъсир қилди. Мен мартда халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Бу менинг SOS ишорам эди. Менинг мурожаатларимга биринчи бўлиб Туркиядан Муҳаммад Солиҳ жавоб берди. Мен бунинг учун ундан жуда миннатдорман. У менга Туркияга келиб дам олиб кетишни ва даволанишни таклиф қилди ва мен рози бўлдим, муҳитни ўзгартириш керак деб ўйладим. Милициянинг, эримнинг уришларидан чарчагандим. Оилам барбод бўлаётганди. Шу билан Туркияга кетдим, ёмон бир руҳий ҳолатда. У ерда бироз дам олдим, лекин менинг руҳий ҳолатимга нимадир таъсир қилди у ерда, менга Исломни қабул қилишни таклиф қилишди. Ва мен уни қабул қилдим. Продолжить чтение

Ваша оценка:

“Чўлпон” ёшлар ҳаракати баёноти

Опубликовано 15.05.2012 автором tayanch
Posted in: Инсон ҳуқуқлари, Мунозара. Добавить комментарий


“Чўлпон” ёшлар ҳаракати «Узньюснет» сайтидаги ЎХҲ лидери М. Солиҳга қарши бўлиб ўтган шов шувни яқиндан кузатиб борди.
Бу ЎХҲни ва уни лидери М. Солиҳни обрўсизлантиришга қаратилган режали равишда олиб борилаётган ҳаракатдир.

Сайтда чоп қилинган мақолаларни ўқиб биз шундай хулосага келдик.

1. Мақолалар Исломга қарши руҳда ёзилган.
2. Мақолалар ЎХҲни ёмон отлиқ қилишга қаратилган ва уни раисини Ўрта асрлардаги ёвуз кимса каби гавдалантиради.
3. ЎХҲга мойил Чўлпон ташкилотини диний ташкилот деган тамға ёпиштириб, шу билан унга Ўзбекистон жазо органларини назарини қаратмоқчи бўлади.

Биз шуларни таъкидлаймизки;

Биз М. Солиҳни мавжуд режимни асосий ва жиддий мухолифи деб биламиз. У мазлумлар ҳаққини ҳимоя қилиб чиқиш масъулиятини ўз зиммасига олган ва 20 йилдирки шу вазифани бажариб келмоқда. Биз ўз ғоялари учун толмас курашчини эгилмас иродасига тан берамиз.

Бухарбоева ўз сайтида уни демократия душмани деб кўрсатмоқчи бўлади. Шунингдек, у “ЎХҲнинг муаммоси сифатли журналистика” деб ёзди.

Аммо, анъанавий хабар тарқатиш ва аниқ фактлардан кўз юмиш сифатли журналистика ҳисобланмайди.
Бухарбоева ўз мақсади йўлида фойдаланаётган М. Солиҳнинг баёноти эса анъанавий қадриятлар, маънавий меъёрлар

ўз “мен”ини англатадиган бир кишининг холисона эътирофидир.

Бухорбоевабизга ёпиштираётган “диндор”лик тамғаси бизни мутлақо безовта қилмайди.
Агар у Ўзбекистонда бўлганида жума намозларига одамлар масжидларга сиғмай кўчаларда ибодат қилаётганини ва уларни аксарияти ёшлар эканини кўрган бўларди.
Ҳа, бизнинг ҳаракатимиз асосан ёшларни ўз сафига жамлайди. Бизнинг динимиз бизга бу кураш йўлидаги қўрқувни енгиб, ўз йўлимизда мардонавор давом этишимизга ёрдам беради.

Бухорбоева хоним бу ерда нима ёмон нарса кўрди экан тушунарсиздир.
Ислом биз учун нафақат дин — балки ҳаёт йўлидир.
«Узньюснет» сайти қўпол суратда “Ислом тараққиёти дунёга озгина олимлар берган” деган сафсаталарни ёзади.

Бугунги Европа фанини Хоразмийнинг кашфиётларисиз тасаввур қилиш мумкинми?! Ахир уни меҳнатининг самараси билан бутун дунёга кейинчалик Европада математика деб қабул қилинган Ҳиндларнинг ҳисоблаш тизими тарқалмадими?

Мусулмон олимлар сабабли бугунги дунё алгебра ва алгоритм каби фанлардан фойдаланмоқда. (Алгоритм сўзи ҳам Аль-Хоразмий номига бориб тақалади)
Араб олими Жобир ибн Ҳайём химия фанида массани сақланиш қонунини кашф этди. Бу сабабли уни Химия отаси деб аташган.

Ёки сиз бугунги табобатни Ибн Синонинг ва Андалусия жарроҳларининг кашфиётларисиз тасаввур қилаоласизми? ( Улар тарафидан ясалган жарроҳлик асбоблари бугунги жарроҳлар учун ҳам қўлланма ҳисобланади)

Мусулмон саёҳлари туфайли биз бугун мил ва адмирал каби ибораларни қўллаяпмиз. Ал Беруний Колумбдан 400 йил олдин Американи кашф этганди.
Дунё фанининг ривожланишининг асоси Ислом бўлганди.
Ислом — Инсониятга мукаммал тараққиёт йўлини кўрсатадиган Илоҳий дастурдир. Продолжить чтение

Ваша оценка:

Ўзбекистоннинг собиқ маданият вазири ўлдирилган

Опубликовано 15.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара, Таҳлил. Добавить комментарий

Тошкент ҳуқуқ-тартибот органларига кўра, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигини бир неча йил бошқарган Анвар Жабборов ваҳшийларча ўлдирилган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Тошкент шаҳридаги бинолардан бирининг ертўласида ваҳшийларча ўлдирилган Анвар Жабборовнинг жасади қотиллик содир этилганидан 3 кун ўтгандан кейин топилган.Тошкент милицияси қотилликда гумон қилинган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар қилган.
Анвар Жабборовнинг дафн маросими 13 май куни бўлиб ўтган.
Анвар Жабборов Ўзбекистон Халқ шоири Жуманиёз Жабборовнинг ўғли эди.
Мутахассислиги бўйича адабиётшунос бўлган 55 ёшли Анвар Жабборов Ўзбекистонда қатор юқори лавозимли вазифаларда ишлаганди.
У Ўзбекистон мустақиллигининг илк йилларидан ҳукуматнинг фан ва таълим учун масъул бўлимида ишлаган.
Анвар Жабборов “Ўзбекнаво” эстрада-концерт бирлашмасини барпо этиш тепасида турган инсонлардан бири эди ва бир неча йил давомида у бирлашмага раҳбарлик қилди.
2009 йилда Ўзбекистон президентининг фармонига биноан, у Маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинланган. Продолжить чтение

Ваша оценка:

Новости 05.14.2012

Опубликовано 14.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара, сиёсат. Добавить комментарий

Ваша оценка:

Динфуруш “Имом” лар режим хизматида

Опубликовано 14.05.2012 автором tayanch
Posted in: Мунозара, сиёсат. Добавить комментарий

Ваша оценка:

ИХ ПЫТАЛИ И УБИЛИ В ТЮРЬМЕ: зверь тиран И.А Каримов

Опубликовано 13.05.2012 автором tayanch
Posted in: Инсон ҳуқуқлари, Мунозара, мавъиза. Добавить комментарий

Ваша оценка:

Западный идеал красоты – модель для подражания для всего мира. Так ли это?

Опубликовано 13.05.2012 автором tayanch
Posted in: Баёнот, Мунозара. Добавить комментарий

Образ красивой женщины на Западе и в большинстве стран мира – очень специфичен и определен – это женщина высокая, стройная, с симметричными чертами лица и правильной формой носа, пухлыми, как от укуса пчелы, губами и лоснящимися волосами. именно этот образ зачастую представляется нам как идеал.
Этот стандарт красоты первоначально был определен западными капиталистическими нациями, где женщины, соответствующие данному образу, более успешные и уверенные в себе, их ценят и уважают в обществе. Герман Грер, западная феминистка и писательница, так разъясняет связь между красотой и достижениями в своей книге «Вся Женщина»: «Каждая женщина знает, что несмотря на все ее достижения, она не будет иметь успех, если она некрасива». Мусульманские женщины, в свою очередь, также стремятся достичь этого идеала, чтобы чувствовать свою ценность. Продолжить чтение

Ваша оценка:

Кто написал «Проклятые шведы»?

Опубликовано 13.05.2012 автором tayanch
Posted in: Баёнот, Инсон ҳуқуқлари, Мунозара, сиёсат. Добавить комментарий


Ваша оценка:

Тошкент Ислом институти сайтига бир назар

Опубликовано 13.05.2012 автором tayanch
Posted in: Баёнот, Мунозара, мавъиза. Добавить комментарий


Ваша оценка:

Оврўпо Иттифоқи ўз мажбуриятларига хиёнат қилди Эслатма Андижон фоқеаси.

Опубликовано 12.05.2012 автором tayanch
Posted in: Инсон ҳуқуқлари, Мунозара, сиёсат, тарих. Добавить комментарий

Эслатма Андижон фоқеаси.

“Ҳюман Райтс Вотч” инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аянчли аҳволи манзарасида Қўшма Штатлар ва Оврўпо Иттифоқини президент Каримов ҳукумати билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга чақирган.

Андижон хунрезлигининг 7 йиллиги арафасида чиқарган баёнотида ташкилот АҚШ ва Оврўпо Иттифоқи ҳануз Андижон қирғини учун Ўзбекистон ҳукуматидан ҳисоб сўрамаётганидан таассуф билдирган.

Ташкилотнинг Ўзбекистон бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлоунинг Би-би-сига айтишича, президент Каримов бошчилигида Андижондаги қирғин учун масъул ўзбек мулозимларини жавобгарликка тортиш учун далиллар етарлидир.

“Бирлашган Миллатларниннг Қийноқлар бўйича собиқ маърузачиси Тео Ван Бовен яқинда Берлинда ўтган анжуманда президент Каримовни Андижонда содир этилган қотилликлар ва қийноқлар учун инсониятга қарши жиноятда айблаб, маҳкамага тортишга етарли ҳуқуқий асос ва далиллар мавжуд, деб ўйлашини айтди. Ўзбекистон тоталитар давлат ва барча қарорлар президент Каримов томонидан қабул қилинади. Шунинг учун ҳам, Андижондаги қирғин учун асосий жавобгар президент Каримовдир”, – дейди Стив Свердлоу.

2006 йилда Олмония Федерал прокурори ўша пайтда Олмонияга даволаниш учун борган Ўзбекистоннинг собиқ Ички ишлар вазири Зокиржон Алматовга қарши жиноят иши очишдан бош тортган. Продолжить чтение

Ваша оценка:

М. Солиҳ: Ўзбекистоннинг армияси Каримов учун жанг қилмайди (“Азия плюс”га суҳбат)

Опубликовано 12.05.2012 автором tayanch
Posted in: Инсон ҳуқуқлари, Мунозара, Савол Жавоб. Добавить комментарий

Ўзбекистон армияси нақадар кучли? Қўшниларда халқи қўзғолони юз бериши мумкинми? Тожик чегарасида ўзбек қуролли кучларининг, зирҳли техниканинг пайдо бўлишига сабаб нима? Ўзбекистон орқали ўтадиган наркотик трафигини ким назорат қилади? “Азия плюс” газетасининг бу саволларига Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Мухаммад СОЛИҲ жавоб берди. – Яқинда Тошкентда махбуслар қўзғолони хақда хабар чиқди, гуёки бу қўзғолон кувват тизимлари тарафидан шафқатсизларча бостирилган. Кейин бунинг антитеррор машқлари бўлганлиги маълум бўлди. Тошкент шаҳрининг марказида, одамлар яшайдиган маҳаллалар ичида бундай машқлар ўтказиш сизнингча нормалми?

- Бу машқлар МХХ тарафидан ташкил қилинган тадбирдир. Каримов ҳокимиятини ушлаб туришда асосан куч тизимларига суянади. Қизиғи шундаки, бу қувватларнинг ҳаммаси – жумладан армия ҳам – ички душман билан курашга мўлжаллангандир. Ички душман эса битта – ўзбек халқи. 2005 йил май ойида Андижонда бу “душман” ўққа тутилди. Продолжить чтение

Ваша оценка:

Ота Онани ҳурмати ҳақида

Опубликовано 11.05.2012 автором tayanch
Posted in: мавъиза. Добавить комментарий

Ваша оценка:

Намоз Нормўмин Туркиянинг ÜLKE TV каналида

Опубликовано 11.05.2012 автором tayanch
Posted in: Инсон ҳуқуқлари, Мунозара, Савол Жавоб, сиёсат. Добавить комментарий

Ваша оценка:

Posts navigation

« Предыдущие записи
  • Бизнинг Шиор!

    Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳйи мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир.

  • Биз билан алоқа

    Мазкур саҳифани Муҳаррири ва масъули Абу Бакр Файзий жаноблари бўлиб, у кишига қуйидаги эмаил орқали мактублар ва ўзбек, рус, тожик тилларидаги турли мавзулардаги мақолалар йўллашингиз мумкин.

    abubakr.fayziy@gmail.com

    Эслатма; Саҳифадаги мақолалар мазмунига саҳифа Муҳаррири эмас, ёзган авторлар масъулдирлар!

  • Ҳозирги ой

    Май 2012
    Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    « Апр    
     123456
    78910111213
    14151617181920
    21222324252627
    28293031  
  • Излаб топиш

  • Сайт меҳмонлари

    • 64,782 hits
  • Янги мақолалар

    • Новости 26.05.12
    • “Ҳақ динга гувоҳлик берган китоб” (М.Бекжон)
    • Евгений Дьяконов. Zona.uz (Вшивая интеллигенция)
    • Ўзбек режимининг жазо масканлари
    • “Ижтимоий фикр”: Национальное самосознание узбекистанцев… каково оно?
  • Архив

    • Май 2012
    • Апрель 2012
    • Март 2012
    • Февраль 2012
    • Январь 2012
    • Декабрь 2011
    • Ноябрь 2011
    • Сентябрь 2011
    • Август 2011
    • Июль 2011
    • Июнь 2011
    • Май 2011
    • Апрель 2011
    • Март 2011
    • Февраль 2011
    • Январь 2011
    • Декабрь 2010
  • Рукнлар

    • Баёнот (46)
    • Инсон ҳуқуқлари (84)
    • Мунозара (172)
    • Савол Жавоб (67)
    • Таҳлил (57)
    • Эълон (14)
    • адабиёт (56)
    • мавъиза (64)
    • муносабат (15)
    • сиёсат (87)
    • тарих (44)
    • шеърият (50)
    • Uncategorized (27)
  • Enter your email address to subscribe to this blog and receive notifications of new posts by email.

    Join 2 other followers

  • кириш

    • Регистрация
    • Войти
    • RSS записей
    • RSS комментариев
    • WordPress.com
  • Янги Изоҳлар

    Амирбек on Толиб Ёқубов, “Андижон ф…
    oliya on Би-би-си меҳмони – Светл…
    tayanch on АВТОРИТАР РЕЖИМЛАРГА ХОС ХУСУС…
    мукимжон on АВТОРИТАР РЕЖИМЛАРГА ХОС ХУСУС…
    Temur on МХХларнинг фарқи
Блог на WordPress.com. Тема: Parament, автор: Automattic.
Follow

Get every new post delivered to your Inbox.

Powered by WordPress.com